UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

06 янв 17:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Рахмоновнинг жамоадоши UFC рейтинги пешқадами чақирувига жавоб беришди

DAR Team раҳбари Эдуард Базров Жек Делла Маддаленанинг Шавкат Рахмоновни мағлуб этиш орқали Ислам Махачев билан реванш олиш нияти ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

— Бир қарасанг Бакли чақирув ташлайди, кейин Маддалена. Ростини айтсам, ҳозирча Шавкатнинг жанглари бўйича аниқ маълумот йўқ. На жамоада, на менежер Саятда. Ҳеч қандай таклиф ҳам, сана ҳам йўқ.

Маддалена билан жанг эса яхши вариант, у собиқ чемпион. Қизиқ бўларди. Унинг имкониятлари қандай? Бу — ММА, панчерда ҳар доим имконият бўлади. Маддаленанинг бокси яхши, курашдан ҳимояси ҳам яхши. Менимча, у ҳимояни Ислам билан жанггача яхши кўрсатаётган эди.

Менинг фикримча, Маддалена Исламга қарши жанг олдидан жуда қаттиқ ҳаяжонланди. Face to face маросимидаёқ бу кўриниб турган эди. Жангда у ўзига ишончсиз ҳаракат қилди, очила олмади ва деярли бутун жангни Исламнинг тагида ўтказди. Махачев ишончли, доминант услубда ғалаба қозониб, 77 кг вазнда кучли жангчилар кўп эканини, аммо улар биз ўйлагандек кучли эмаслигини кўрсатди.

Мен ярим ўрта вазндаги бошқа кучли жангчиларнинг сифатларини камситмаяпман, лекин бир паст вазндан чиққан инсон келиб, чемпионни шундай доминант услубда синдириб ташлади. Бу эса 77 кгда яхши йигитлар бор, аммо улар жуда юқори даражада эмаслигини кўрсатди. Бу Шон Брэдига ҳам, Маддаленага ҳам, Билолга ҳам, маълум даражада Иэн Гэррига ҳам тааллуқли. Ислам йўқ пайтда улар монстр эди, аммо Ислам келганидан кейин қаергадир ғойиб бўлишди", — деди Эдуард Базров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг