UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошланди 0 18:39Шара Буллет Царукян билан жанги учун рекорд даражадаги гонорар олган 0 18:17Қозоғистоннинг World Boxing ва IBA'даги келажаги ҳақида баёнот берилди 0 17:39МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади 0 17:17Тайсон Фьюри нима учун боксга қайтаётганини айтди, сабаб - пул эмас 0 16:40UFC собиқ чемпиони Махачев — Топурия эҳтимолий жангига оид фикр билдирди 0 16:16Иржи Прохазка ўзини камар учун жангга лойиқ деб ҳисобламоқда 0 15:39Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтирди 0 15:17Олимпия ўйинлари ғолиби Гейбл Стивсон UFC'даги дебют жангига тайёргарлик кўрмоқда 0 14:52Фомин рейтингда ўзидан сезиларли даражада юқори бўлган француз теннисчисини мағлуб этди 0 14:25Дональд Трамп оиласи Конор Макгрегорга инвестиция киритади 0 14:02U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз? 0 13:39Уйланиб, мураббийга айланган Чигирёв ҳамда унинг ўрнига Испаниядан олиб келинган атлет. Ўзбек фигурали учиш спортида нима гаплар? Милан ва Кортина-д'Ампеццога олдидан бизда муаммолар борми? 0 13:18О'Мэлли Ян билан реванш жангидан кейиноқ фаолиятини якунлаши мумкин 0 12:57Шаҳрам Ғиёсовнинг менежери Роландо Ромеро билан чемпионлик жанги атрофидаги вазият ҳақида гапирди 0

06 янв 16:39
Янгиликлар

Футбол

Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, жамоамизга ишонаман"

U-23 Осиё Кубоги "C" гуруҳи 1-тур учрашувлари олдидан Ўзбекистон, Ливан, Корея ва Эрон мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Қуйида барча мураббийларнинг фикри билан танишиб чиқиш имконига эгасиз. 

"Эрон билан 1-турдаги тўқнашув ҳақида нима дея оламан? Бир жамоа бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Эрон жуда кучли жамоа. Улар билан ўйинда астойдил кураш олиб боришга уринамиз. Турнирда ютуққа эришиш учун биринчи ўйинга жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади", – деди кореяликлар устози Ли Мин Сон.

- Сиз жуда қийин гуруҳдасиз. Эроннинг ўйинлари билан танишмисиз?

- Ҳа, гуруҳ ўйинлари қийин кечади. Ўйиндан ўйинга қийин бўлиб бораверади. Эроннинг учрашувларини таҳлил қилиб чиқдик, ҳужум чизиғи кучли, яхши шаклланган жамоа. Биз ҳам муносиб жавоб қайтаришимиз керак. Ҳисобни биз очсак, яхши бўларди. 

- Турнирга қандай тайёргарликлар олиб бордингиз?

- Биз бунга қадар 6 та ўйин ўтказдик. Шу учрашувлар давомида камчиликларни аниқлаб, шуни тўғрилашга уриндим. Турнирга тайёргарлик учун маълум вақтга эга бўлдик. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан яхши тайёрландик деб ўйлайман.


"Биринчи навбатда, Саудия Арабистонига мезбонлик учун миннатдорлик билдираман. Гуруҳимизда ҳурматга сазовор жамоалар йиғилган. Эртага биринчи учрашувимиз Кореяга қарши кечади. Бу баҳсга жиддий тайёрландик. Жамоамиз кучли ва бу баҳсга мотивация билан ёндашяпмиз", – деди Эрон терма жамоаси бош мураббийи Омид Раванҳаҳ.

- Кореяга қарши баҳсга қанчалик тайёрсизлар? 

- Биз техник жиҳатдан барқарор бўлмасак-да, Корея доим кучли жамоа бўлиб келган. Бироқ биз ўз дастуримизга амал қилиб, ўйинчиларимизнинг кучидан келиб чиқиб ўйин кўрсатамиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо жанг таклиф этамиз.

Бизни қийин учрашувлар кутиб турибди, чунки гуруҳимиздаги ҳар бир жамоа ўз услубига эга. 

Корея албатта кучли жамоа. Бироқ биз майдонга тушганда энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


"Биринчи навбатда, профессионаллик учун Саудия Арабистони томонига раҳмат. Ҳамма нарса мукаммал даражада шай ҳолатга келтирилган. Охирги 10 кунда режа асосида шуғулландик. Ливанда ва унинг ташқарисида тўп тепадиган яхши футболчиларимиз бор. Муваффақият қозониш учун имкониятга эгамиз", – деди Ливан бош мураббийи Жамол Таҳа.

- Ўзбекистон Осиёда жуда кучли. Ливан эса ушбу мусобақада илк бор иштирок этмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Албата, гуруҳимиздаги кучли жамоа — бу Ўзбекистон. 2018 йилда чемпион бўлганди, 2024 йилда финалчига айланган. 

Энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга уринамиз. Таиландда машғулотлар ўтказиб, Саудия Арабистонига етиб келдик. Мутлақо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ўзимизни кўрсатишимизга имкон бор деган умиддаман.

Мусобақага тайёрланиш учун вақтимиз озлик қилди, аммо мураббийлар футболчилар қандай имкониятга эга эканлигидан хабардор эди.


"Авваламбор, мана шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан барчаси ажойиб, ОФК ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитага миннатдорлик билдираман. Барча жамоаларга омад тилайман", – деди Ҳайдаров.

"Биз бу мусобақани яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу турнирда рейтингимиз баланд, ҳар доим юқори натижалар қайд этиб келамиз. Ўйлайманки, бу галги мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижага эришамиз", – деди Саиднуруллаев. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз? 

Мураббий: Албатта, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Уларнинг тажрибалари ва имкониятларини биламиз. Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман. Футболчилар билан суҳбатда бу турнир уларга кўприк вазифасини ўтаб беришини айтиб ўтдим.

Футболчи: Тайёргарлик яхши бўлди. Биз дастлаб Тошкентда, кейин Қатарда йиғин ўтказдик. Адаптация етарли бўлди. Асосий мақсадимиз — мусобақада муносиб қатнашиб, юқори натижа қайд этиш. 

- Ички муҳит ҳақида нима дейсиз?

- Ички муҳит ажойиб, ҳамма яхши кайфиятда. Олдимизда қандай турнир турганини биламиз, жамоамиз мусобақага 100 фоиз тайёр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг