UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Акмалжон Исроилов ЖЧдаги илк жангини ўтказди 0 01:49Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧнинг чорак финал йўлланмасига эга чиқди 0 00:13Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 23:37Бокс. Ўзбекистон ЖЧдаги илк медални нақд қилди! 0 22:48Ғалабали серия давом этади: Сабина Бобоқулова ҳам ЖЧ кейинги босқичида 0 19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0

22 окт 01:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Алекс Волкановскини нокаут қилди ва UFC 294 турнирининг барча натижалари

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳридаги "Этиҳад Арена"да UFC 294 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, россиялик Ислам Махачев ҳамда ярим енгил вазнда UFC камари соҳиби австралиялик Александр Волкановски ўртасида кечди ва унда Ислам Махачев 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.


Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг:


Асосий кард:

Енгил вазн чемпионлиги учун: Ислам Махачев (Россия) — Алекс Волкановски (Австралия) (1-раундда техник нокаут билан)

Хамзат Чимаев (БАА) — Камару Усман (Нигерия) (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Магомед Анкалаев (Россия) — Жонни Уокер (Бразилия) (Жанг ўтказилмаган деб топилди)

Икрам Алискеров (Россия) — Ворли Алвес (Бразилия) (1-раундда техник нокаут билан)

Саид Нурмагомедов (Россия) — Муин Гафуров (Тожикистон), (1-раундда бўғиш усули билан)

Прелим кард:

Тим Эллиот (АҚШ) — Мухаммад Мокаев (Буюк Британия), (3-раундда сабмишен) 

Мохаммад Яҳья (БАА) — Тревор Пик (АҚШ), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Жавид Башарат (Буюк Британия) — Виктор Генри (АҚШ), (Жанг ўтказилмаган деб топилди) 

Седрик Думас (АҚШ) — Абу Азайтар (Марокаш), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Майк Бриден (АҚШ) — Аншул Жубри (Ҳиндистон), (3-раундда ТКО) 

Натаниэль Вуд (Буюк Британия) — Муҳаммад Наимов (Тожикистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Виктория Дудакова (Россия) — Жин Ю Фрей (АҚШ), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан) 

Шарабутдин Магомедов (Россия) — Бруну Силва (Бразилия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).





22:57. Британия вакили Муҳаммад Мокаев америкалик Тим Эллиотни 3-раундда бўғиш усули орқали муддатидан илгари мағлуб этди.




22:33. Ўзбекистонлик Ҳусан Мажлимовнинг шогирди, БАА вакили Моҳаммад Яҳья америкалик Тревор Пик билан жанг қилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлди.



22:02. Жавид Башарат ҳамда Виктор Генри жанги иккинчи раундда Генрининг тақиқланган зарбадан жароҳат олиши натижасида тўхтатилди. Жанг эса ўтказилмаган деб топилди. 




21:41. Седрик Думас тўлиқ давом этган жангда марокашлик Абу Азайтарни мағлубиятга учратди. 



Жангдан суратлар:


21:07. Америкалик Майк Бриден Ҳиндистон вакили Аншул Жубрини 3-раундда техник нокаут билан мағлуб этди.






Наимовнинг жангидан фотолар:


20:43. Тожикистонлик Муҳаммад Наимов англиялик Натаниэль Вудни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди.




Викториянинг жангидан суратлар:


20:11. Россиялик Виктория Дудакова америкалик Жин Ю Фрейни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Бу Викториянинг UFC'даги иккинчи жангида қўлга киритган иккинчи ғалабаси бўлди.




Шарабутдиннинг жангидан суратлар:


19:38. UFC 294 турнирининг илк жангида россиялик Шара Буллет бразилиялик Бруно Сильвани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.



18:45. Россиялик Виктория Дудакова ҳамда Тожикистон вакили Муҳаммад Наимов ҳам ўз жангларига сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда.



18:20. Турнирнинг илк жангида октагонга чиқувчи Шара Буллет дебютга тайёр!



18:15. Абу-Дабидаги "Этиҳад" аренаси мусобақа стартига шай ҳолатда!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 окт 19:19:42
Artur7001
Қайси каналдан кўрса бўлади
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг