23 сен 07:50
Янгиликлар
Ғоибназаров проф фаолиятидаги учинчи жангини ўтказди
Ҳамюртимиз АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида фаолиятидаги учинчи жангида рингга кўтарилди. Унинг рақиби мексикалик Виктор Росас бўлди. Саккиз раундга белгиланган жанг очколар ҳисобига кўра аниқланди.
Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда ҳамюртимиз очколар ҳисоби бўйича рақибини мағлубиятга учратди. Крис Уилсон, Деннис О`Коннел ва Рубин Рокки Тэйлор бир хил 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида ғалабани Ғоибназаровга тақдим этишди.
10 октябрь куни 30 ёшга тўладиган Росас профи рингда бугунгиси билан ҳисоблаганда 16 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Учта жангини нокаут билан якунлаган. Мағлубиятлари сони 7 тага етди. Фазлиддин эса учинчи ғалабасини тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келяпти.
Фикрлар