UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0

06 окт 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер

UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги беллашувларида иштирок этувчи россиялик Шарабутдин Магомедовнинг (Шара Буллет) навбатдаги жанги тафсилотлари маълум.

Шара Буллетнинг кейинги жанги собиқ чемпион Исраэль Адесаньяга қарши ўтиши мумкин. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғидаги инсайдер маълум қилди. Манбага кўра, жанг 28 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган UFC Fight Night 295 турнири доирасида ташкил этилиши мумкин. Ҳозирча UFC ушбу жангни расман эълон қилгани йўқ.

32 ёшли Магомедов профессионал ММА фаолиятида 17 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган. Унинг 12 та ғалабаси нокаут билан қўлга киритилган. Шара Буллет профессионал ММАдаги фаолиятини 2017 йил декабрида бошлаган. Собиқ UFC чемпиони Адесаньянинг профессионал ММАдаги рекорди эса 24 та ғалаба ва 6 та мағлубиятдан иборат. Унинг 16 та ғалабаси нокаут билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг