UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

06 окт 16:42
Янгиликлар

Футбол

"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди

Теглар :  Реал
"Реал" "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг ёзишича, Испания клуби вакиллари Англия терма жамоасининг Риека шаҳрида Хорватияга қарши кечган баҳсида (7:0) стадионда бўлишган. Ўша ўйинда 23 ёшли Скотт миллий терма жамоа сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушганди. Ташрифнинг асосий сабабларидан бири айнан у бўлган.

"Реал" футболчини камида 3 марта шахсан кузатган, жумладан "Борнмут"нинг Европа Лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши сафар учрашувида ҳам.

Скотт трансфер пойгасида пешқадам бўлиб турган "Челси"нинг узоқ муддатли нишони ҳисобланади, шунингдек, "Ливерпуль" ҳам унга жиддий қизиқишни сақлаб қолмоқда. Бироқ "Борнмут" ўз позициясида қатъий: клуб футболчини 2027 йилнинг январида қўйиб юбормоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилиш устида ишламоқда.

"Реал"дан ташқари, Скоттни "Милан" ҳам кузатиб бормоқда, аммо италияликлар сўралаётган қарийб 90 миллион евролик нарх молиявий имкониятларидан анча юқори эканини тушуниб туришибди. "Борнмут" ўзининг энг қимматли футболчиларидан бирини сақлаб қолиш ниятида, бироқ унга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани 2027 йилнинг ёзида трансфер амалга ошишига олиб келиши мумкин.

Скотт 2023 йилнинг августидан буён "Борнмут" сафида тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Хавбек 2025/26 йилги мавсум 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг