UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

23 сен 09:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун ғалаба қозонган Фазлиддиннинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум

Хабар берганимиздек, бугун профессионал боксчимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг учинчи ғалабасига эришганди.

Машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси мижози бўлган ҳамюртимиз АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида мексикалик Виктор Росасни 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида мағлуб этганди. 

Эътиборлиси, Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги қачон, қаерда ва хатто кимга қарши ўтказилиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, боксчимиз 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги ўз бағрига 5 500 томошабинни сиғдира олувчи муҳташам Madison Square Garden аренасида рингга кўтарилади. 


Фазлиддиннинг профессионал рингдаги тўртинчи рақиби мексикалик Алексис Дел Боске бўлади. 22 ёшли Боске фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, шуларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Тўрт бор мағлуб бўлган. Битта жангда нокаутга учраган. 

Кўриниб турибдики, Ғоибназаровнинг рақиби анча жиддий боксчи. У сўнгги бор шу йилнинг 30 июнь куни жанг ўтказган ва америкалик Рамо Ассенсиони нокаутга учратган эди. 


Маълумот учун, 9 декабрь кунги бокс оқшомининг марказий жанги Василий Ломаченко иштирокида ўтказилади. Украиналик 29 ёшли боксчи кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондога қарши рингга кўтарилади. Жанг биринчи енгил вазн (59 кг) тоифасида ўтказилиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари қўйилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг