05 авг 08:35
Янгиликлар
Теннис
Абдураимова Вашингтонда Бушарга қарши кортга чиқди
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Нигина Абдураимова АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалида кортга чиқди.
Руминиялик Патриция Мария Тиг билан жуфтлик ҳосил қилган теннисчимиз ярим финалга чиқиш учун уриниб кўрди. Уларнинг рақибалари машҳур Эжени Бушар ҳамда Слоан Стивенс жуфтлиги бўлди.
Афсуски, ушбу баҳс якунига
етмай қолди. Биринчи сет 6:2 ҳисобида Бушар ва Слоаннинг фойдасига ҳал бўлди.
Иккинчи сетнинг биринчи геймидан сўнг жароҳат сабаб Нигина ва Мария баҳсни
давом эттира олмасликларини билдиришди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар