UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0

15 июн 16:14
Янгиликлар

Футбол

Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан кейинги жараён қандай ўтяпти? Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Орзуларимдан бирига эришдим. Аслида иккитасига деса ҳам бўлади. Сабаби, Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиш истаги амалга ошди. Иккинчиси – жаҳон чемпионати. Бундан жуда хурсандман. ФИФА кунларидан сўнг чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлаб юбордик. "Бунёдкор"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз, ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди.

- "Пахтакор" сўнгги ўйинларда кетма-кет ғалаба қозонаётганди. Серияга барҳам берилишига рақибнинг қайси жиҳатлари тўсқинлик қилди?

- Бунга фақат ўзимиз айбдормиз. Ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади. 

- Бироз мавзудан йироқлашамиз. Ўзбекистон яқинда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу мавзу узоқ йиллар давомида сўз усталарининг асосий мавзуларидан бирига айланганди. Футболчи сифатида буни қандай қабул қилардингиз ва эндиги муносабатингиз қандай?

- Ҳа, бу ҳақда эшитардик, томоша қилардик. Менимча, уларнинг мавзусига нуқта қўйдик деб ўйлайман. Энди бу мавзуга қайтилмаса керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг