26 ноя 15:57
Янгиликлар
Дзюдо
Абу-Даби “Катта Дубулға”. Бугунги энг яхши натижамиз 7-ўрин бўлди
БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Афсуски, -66 кг вазндаги дзюдочимиз Дилшодбек Йўлдошев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида мўғулистонлик тажрибали дзюдочи Йондонперенлейга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди.
Йондонперенлей партердаги ушлаш усули эвазига кечки дастурда бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дилшодбек эса 260 рейтинг очкоси ишлаб олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар