UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04WBO Ломаченкога чемпионлик учун жанг қилиш имконини беради 0 11:43Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Еврокубокларда иштирок этади 0 11:22Усик Криштиану Роналдуга мурожаат қилди 0 11:01Царукян UFC`даги жанг ҳуқуқини 200 000 долларга сотди 0 10:40Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 10:19Тухель нима сабабдан Палмер ва Фоденни ЖЧ-2026 учун Англия терма жамоасига чақирмагани маълум — The Sun 0 09:58Теренс Кроуфорд Усик - Верхувен жанги учун тахмин берди 0 09:37Chess Classic Romania 2026. Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба. Бугун чемпионлик учун партиялар! 0 09:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири бош соврини учун ўйнайди 0 08:55Ҳусановнинг собиқ жамоаси тарихида биринчи марта мамлакат Кубогини қўлга киритди 0 08:34Сауль Альварес сўнгги бир йилда дунёдаги энг кўп маош олувчи боксчига айланди 0 08:13Златан Ибрагимович Фьюри билан жангини "эълон қилди" 0 07:52"Ролан Гаррос". Кудерметова асосий тўрга йўлланма тақдим этган финал баҳсида кортга чиқди 0 07:31Конго ДР Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин 0 19:01Том Аспиналл Перейра — Ган жанги учун тахмин билдирди 0

06 янв 07:53
Янгиликлар

Футбол

Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Миср — Бенин қарама-каршилиги якунига етди.

"Адрар" стадионида кечган баҳсда "фиръавнлар" қийинчилик билан ғалабани қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Учрашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, бенинликларга умид бағишлади.

Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўз тажрибасини намойиш этди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, экстра-таймлар якунида жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1.

Шу тариқа, 7 карра қитъа чемпиони бўлган Миср чорак финалга йўл олди. Энди улар Кот-д’Ивуар — Буркина-Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушишади.

Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал 

МИСР — БЕНИН 3:1 (қўшимча таймларда)

Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83).

Миср: Эл-Шенави, Ҳани, Я. Иброҳим, Рабиа, Ҳамди, Аттия, Фатҳи, Одил, Салоҳ, Мармуш, Трезеге.

Бенин: Данжину, Уору, Вердон, Тижани, Роше, Имуран, Самаду, Тосин, Додо, Олайтан, Мунье.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг