UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

16 апр 04:48
Янгиликлар

Футбол

АГМК мусобақадаги дебютида Осиё гиганти билан дуранг ўйнади

Жамоамиз Ар-Риёдда марказлашган ҳолда ўтказилаётган ОЧЛ гуруҳ босқичидаги юришини дуранг билан бошлади.

"A" гуруҳидаги 1-тур ўйинини "Ал Ҳилол"га қарши ўтказган жамоамиз мусобақадаги илк очкосини қўлга киритди.

Ўйинни дадил бошлаган жамоамиз рақибга нисбатан қўллаган прессинги натижасида "Ал Ҳилол" дарвозабони Маюф хатога йўл қўйди ва бу вазиятда ҳозир-у нозир бўлган Зафар Полвонов гол уришни уддасидан чиқди.

Кейинчалик ҳам жамоамизда гол уриш учун имкониятлар вужудга келди. Полвонов дублни расмийлаштириши мумкин бўлган бўлса, Ғофуров ва Қосимовда ҳам вазиятлар бўлди. Бироқ учрашувдаги иккинчи гол рақиб тарафидан урилди. Аниқроғи, "Ал Ҳилол"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини бартараф этишга чоғланган Раҳмонов кутилмаганда тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 

Орадан кўп ўтмасдан ҳужумга отланган жамоамиз Турсуновнинг аниқ зарбаси орқали яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Бироқ бу вазиятда Маюф адашмади. Кейинги вазиятда эса Вьеттонинг хавфли зарбасини Валижон Раҳимов бартараф этди. 

"Ал Ҳилол" танаффусга қадар ҳисобдаги фарқни ўз томонига оғдирди. Ҳимоядаги тўп йўқотиш натижасида "Ал Ҳилол" ҳужуми кескинлашди ва Каррильо узатмасини Вьетто голга айлантирди.

Иккинчи таймни эса жамоамиз янада ишончли ва дадиллик билан бошлади. Чап қанотдан олдинга борган Гадоев ўткир бурчакдан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Бироқ Маюф жамоасини голдан қутқарди.

Миржалол Қосимов иккинчи бўлимда ҳам бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва бу ўз навбатида ўйинга ҳам бурилиш ясади. Учрашувнинг 70-дақиқасида Санжар бошлаган ҳужумни бошқа Санжар самарали якунлади. Турсунов тўпни ўнг қанотдан олдинга бораётган Аҳмадалиевга узатди, Дилшод эса жарима майдончаси ичига оширган тўпга курашган Полвонов дарвозабонга халақит берди ва тўп Шоаҳмедовга келиб тушди. Санжар Шоаҳмедов эса бундай қулай имкониятдан оқилона фойдаланиб, ўйинда мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг "Ал Ҳилол" ҳам ҳужумга ўтишга мажбур бўлди. Бироқ шу куни ҳимояда мустаҳкам ўйнаган қўрғонларимиз рақибга жарима майдончаси ичида енгил нафас олишга йўл қўйишмади. Фақатгина узоқдан берилган зарбалар эвазига "Ал Ҳилол" кескинлик яратишга уринди. Бир вазиятда Отайфнинг жарима майжончаси атрофиданг йўллаган хавфли зарбасини Валижон маҳорат кўрсатиб бартараф этди.

Кейинги вазиятни эса вакилларимиз яратишди. Элвин Фортес қанотдан марказга кўчиб, тўпни дарвоза томон йўллади. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Учрашувнинг ҳал қилувчи вазиятига айланиши мумкин бўлган Шоаҳмедов томонидан тепилган тўпни рақиб ҳимоячилари бир амаллаб қайтариб юборишди. Тўп қўлга ёки қўл тўпга тегдими деган саволга ҳакам Рюжи Сато тўп қўлга тегди, деган қарор чиқаришни маъқул топди. Натижада Шоаҳмедовнинг дарвозага тепган тўпи рақиб ҳимоячиларининг қўлига тегиб манзилини ўзгартирди.

Шу тариқа АГМК Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинида "Ал Ҳилол"дан очко олишни уддалади.


ОЧЛ, гуруҳ босқичи.

"A" гуруҳи, 1-тур.

15 апрель, пайшанба.

"Ал Ҳилол" - АГМК 2:2

Ар-Риёд, "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони.

Голлар: Раҳмонов (27-автогол), Вьетто (37) - Полвонов (11), Шоаҳмедов (70)

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн).

Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).

"Ал Ҳилол" — 1.Абдуллоҳ Ал Майюф, 2.Муҳаммад Ал Бурайк (22.Амир Курди, 83), 5.Али Хади Ал Булайҳи, 8.Абдуллоҳ Отайф, 10.Лусиано Вьетто (26.Фаваз Ал Тераис, 63), 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Карильо (16.Носир Ал Давсари, 75), 20.Жанг Хюн Су (70.Жаҳфали, 83), 27.Хатан Бахбри (11.Солиҳ Ал Шеҳри, 75), 28.Муҳаммад Канно.

Захира: 31.Хабиб Ал Ватян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 22.Амир Курди, 23.Мадаллаҳ Ал Олаян, 55.Ҳамад Ал Абдан, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 86), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 62), 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 86) - 11.Мурод Тошматов (94.Элвин Фортес, 62), 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 41).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Владимир Козак.

Огоҳлантириш: Шоаҳмедов (90)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг