UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0

08 дек 13:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA очколарни ҳисоблашнинг янги қоидаларини тасдиқлади

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) очколарни ҳисоблашдаги амалдаги қоидаларга ўзгартириш киритилганини расман тасдиқлади.

2017 йилдан эътиборан AIBA ташкилоти томонидан ўтказиладиган барча турдаги мусобақаларда янги очколарни ҳисоблаш тизимидан фойдаланилади.

Ушбу янгилик икки ҳафта аввал Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилган эди.  


Янги тизимга кўра, рингнинг тўртта бурчагида очколарни ҳисоблаб борадиган ҳакамлар ишлайди. Ҳакамлар комиссиясининг раиси электрон кўрсаткичда қайд этилган очколарни назорат қилади. Жангнинг якуний натижаси баҳс якунига етганидан кейингина ошкор этилади. 

Энди ҳисоблар аввалгидек 3:0, 2:1 кўринишида бўлмайди. Аксинча, 5:0, 4:1, 3:2 кўринишида якуний натижаларда акс этади. Муддатидан аввал тўхтатиладиган жанглар бундан мустасно.  

Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 Олимпиадасининг бокс мусобақасида ҳакамларнинг қарорлари кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди. Мусобақа жараёнининг ўзида бир неча нафар ҳакам ўз ишидан озод этилган эди. Октябрь ойида эса AIBA Олимпиадада ишлаган 36 нафар ҳакамни четлатганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг