17 авг 15:22
Янгиликлар
Бокс/ММА, Бокс рейтинги
IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай?
Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, мазкур рейтингдан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 6-ўринда қайд этилди.
Биринчи ўрта вазнда Исроил Мадримов 6-ўринни банд этди.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринга жойлашди.
Иккинчи ўта енгил вазн тоифасида эса Ҳасанбой Дўсматов 10-ўриндан жой олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар