UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

14 июл 08:40
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -105кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.

Эътиборлиси, Акбар ҳам ўз чиқиши орқали терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўя олди. Ҳамюртимиз даст кўтариш баҳсларида 167кг. тошни ўзига бўйсундирди ва кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса у 202кг. тош кўтарди ва бу борада ҳам иккинчи натижани қайд этди. Иккикураш якунларига кўра эса у умумий ҳисобда 369кг. тош кўтарди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу борада биринчи ўринни грузиялик Иракли Чхиедзе эгаллаган бўлса, учинчи ўрин мисрлик Муҳаммад Абдулазизга насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек -90кг вазн тоифасидаги аёллар ўртасидаги баҳсларда Долера Давронова иккикураш якунига кўра олтин медални қўлга киритган ва жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг