UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0

31 авг 07:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев жамоамизнинг иштирокига чиройли якун ясаб берди

Мамлакатимиз ташаббуси билан ташкил қилинган оғир атлетика бўйича “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни энг оғир вазн тоифасидаги иштирокчилар баҳс олиб боришди. Унда -109 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Акбар Жўраев ўзининг муваффақиятли иштироки билан барчага байрамона кайфият улашди.

Акбар даст кўтаришда 194 килограмм кўрсаткич билан ўзининг бу машқдаги шахсий кўрсаткичини янгилади. Силтаб кўтариш машқида эса 226 кг, икки кураш бўйича 420 килограмм натижа қайд этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Вакилимиз муросасиз кечган баҳсда украиналик Дмитро Чумакка икки кураш бўйича 1 кг имкониятни бой бериб қўйди.

-109 кг:

1. Дмитро Чумак (Украина) – 421 кг (185 кг + 236 кг)

2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 420 кг (1994 кг + 226 кг)

3. Чже Ян (Хитой) – 397 кг (180 кг + 217 кг)

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин, 2 та кумуш медаллари билан якунлади. Қуйида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:

-55 кг: Муаттар Набиева

-67 кг: Адҳам Эргашев

Кумуш медаль:

-89 кг: Сарвар Зафаржонов

-109 кг: Акбар Жўраев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг