UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

18 сен 09:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев Ўзбекистон оғир атлетика тарихида Руслан Нурудиновдан сўнг икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди!

Оғир атлетика бўйича Саудия Арабистонида ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзбекистонлик Акбар Жўраев учун юқори натижаларга бой бўлди.

Мусобақа доирасида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган Акбар Жўраев яна бир тарихий рекордни янгилади. Ушбу мусобақага қадар Ўзбекистон тарихида икки карра жаҳон чемпионлигини фақатгина ўзбекистонлик Руслан Нурудинов қўлга киритган эди.

Бу сафарги жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев даст кўтариш ҳамда икки кураш якунларига кўра тенгсиз деб топилди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди. У бундан ташқари, силтаб кўтариш йўналишида кумуш медалга эга чиқди. Руслан Нурудинов эса силтаб кўтариш йўналишида олтин, икки курашда эса кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Акбар Жўраев жаҳон чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш медалдан ташқари, юртимиз оғир атлетикаси учун тарихий натижа билан якунлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
18 сен 10:34:14
Бехзод Абдуназаров
"Ушбу мусобақага қадар дунё миқёсида икки карра жаҳон чемпионлигини фақатгина ўзбекистонлик Руслан Нурудинов қўлга киритган эди." ..........аттанг...........
   
18 сен 10:33:18
Бехзод Абдуназаров
"оғир атлетика тарихида Руслан Нурудиновдан сўнг икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди!" ушбу мусобақани ўзида Лаша Талахадзе 7-марта жахон чемпионлигини қўлга киритди.
   
18 сен 10:32:30
Бехзод Абдуназаров
Ўйлаб ёзинг.
   
18 сен 10:32:16
Бехзод Абдуназаров
Нималар деяпсиз?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг