UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

20 ноя 19:50
Янгиликлар

Бошқалар

Акс-садо: Соҳа ривожи учун яна бир долзарб ҳужжат

Теглар :  Футбол
Бугун эълон қилинган қарор кўплаб соҳалар каби Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига янги имкониятлар ҳамда вазифалар эшигини очиб беради.

Авваламбор бу ҳужжат кўпчилик соҳа мутахассисларини шу кунга қадар мунозара ва баҳсларга сабаб бўлиб келган Ўзбекистонда тренерлик фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизмини соддалаштириш, спорт турлари бўйича тренерлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий миқдорини янада яхшилашга хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб республикада фаолият юритаётган тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади. Шунингдек, қарор билан болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби, республика олий спорт маҳорати мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш белгиланди.

Барча спорт мактаблари ва мактаб-интернатлари ходимларининг маошлари сезиларли даражада оширилди. Бу ҳолат бугунги кунда соҳа ходимларининг иш фаолиятини ўз малакаларига таянган ҳолда янада юқори натижадорликка олиб чиқишга ва ўз ишига янада жиддий масъулият билан ёндашишларига омил бўлиб хизмат қилади.

Кўпчилик эндигина ўз иш фаолиятини бошлаш арафасида турган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари илгари олийгоҳни тугатгач, тренерлик фаолиятини бошлаши учун аттестациядан ўтиши, энг ёмони, бунинг учун пул тўлаши мажбурий эди. Энди эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчилари тўғридан-тўғри тренерлик сертификатига эга бўлишади.

«Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида аттестация жараёнлари ошкоралик ва шаффофлик асосида ташкил этилиши ўз ифодасини топган. Жумладан, қарорга мувофиқ энди тренерлар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади, қуйидаги ҳолатларда аттестация бошқа муддатларда ўтказилади. Яъни, бола парвариши таътилидан қайтган аёллар - бир йилгача, ҳомиладор, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар истисно тариқасида, аттестацияга жалб этилмайди ва комиссия қарори билан рухсатнома муддати улар ишга чиққунга қадар узайтирилади. Шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат, қайсики уч ойдан ортиқ даволанаётган шахсларга даволаниш якунланишидан сўнг комиссия қарори билан ишга чиққунга қадар бўлган муддат белгиланади. Қолаверса, суд ҳукмига асосан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш ман этилган шахслар ҳам аттестацияга қўйилмайди. Яна қарорга мувофиқ тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома муддати тугаган тренерлар тўрт ойдан ошмаган муддатда белгиланган тартибда янги рухсатнома олгунича меҳнат фаолиятини давом эттиришга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Бу ҳам юртимизда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ эканлигининг ёрқин ифодасидир.

Ҳусан Насруллаев

Спорт ўйинлари бўйича
Республика Олий спорт маҳорати мактаби
катта инструкор - методисти
 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг