UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

22 ноя 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қойил! Усик Энтони Жошуани Жейк Пол билан жангга тайёрлайди

Энтони Жошуа Жейк Полга қарши кечадиган жангга собиқ рақиби Александр Усик жамоасида тайёргарлик кўради.

"Мени Усик жамоаси билан машғулотларга таклиф қилишди ва биз аллақачон ажойиб машғулотларни ўтказдик. У дунёдаги энг яхшилардан бири. Шунча нарсага эришган одам қандай ишлаши ҳақида тасаввурга эга бўлиш - бу феноменал ходиса. Бу ажойиб ва жуда мураккаб тажриба", - деди британиялик оғир вазнли боксчи бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, Жейк Полга қарши жангда 10 карра фаворит сифатида қаралаётган Жошуа ҳам бўлажак жангга жиддий ёндашишини ва рақибига паст баҳо бермаслигини маълум қилди.

"Мен бунга жиддий қарайман. У ғолиб ва психологик жиҳатдан кучли. Руҳий жиҳатдан у Тайсон Фьюридан кучлироқ. Шунинг учун, мен уни жиддий қабул қиламан ва тайёргарлик жараёнида ҳам, жангда ҳам унга муносиб ҳурмат кўрсатаман", - дея қўшимча қилди собиқ жаҳон чемпиони.

Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўртасидаги бокс жанги 19 декабрь куни АҚШнинг Майамисида бўлиб ўтади ва Netflix платформаси орқали намойиш этилади. Жанг тўлалигича профессионал мақомда ўтади ва ҳар икки боксчининг рекордига натижа киритилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг