UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

22 ноя 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жорж Сент-Пьерр: "Чимаевни тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшаяпти"

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Жорж Сент-Пьерр шу йилнинг август ойида Дрикус дю Плессидан ўрта вазн чемпионлик камарини тортиб олган Хамзат Чимаев ҳақида ижобий фикр билдирди.

"Вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхшилар ҳақида гап кетганда Хамзат Чимаев ҳам буюклар қаторида эътироф этиладиган йигит. У ҳозир шу рўйхатда. Хамзат серқирра, ҳар томонлама жуда яхши тайёрланган. Илгари мен унга қарши Бо Никал ва Роберт Уиттакер каби жангчиларда яхши имконият бор деб ўйлардим, аммо ҳозир уни ким мағлуб этиши мумкинлигини билмайман - у шунчаки тўхтатиб бўлмайдигандек кўринмоқда", - деди афсонавий канадалик Жорж Сент-Пьерр.

Бир кун аввал Қатарга дўсти Арман Царукянни Ден Хукерга қарши жангда қўллаб-қувватлаш учун келган Хамзат Чимаев оёғида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказишини, чемпионлик камарини эса Рамазон ойидан кейин ҳимоя қилишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг