UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

22 ноя 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Крис Вайдмен сафдан чиқди, Андерсон Сильвага янги рақиб берилди

19 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида асосий тўқнашуви Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги бўлган катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Турнир доирасида UFC собиқ чемпионлари Тайрон Вудли ва Андерсон Сильва ўртасидаги жанг ҳам бўлиб ўтади. Вудли жароҳат олиб, жангни тарк этган Крис Вайдменнинг ўрнига рингга чиқади. Америкалик ва бразилиялик ўртасидаги олти раундлик жанг профессионал мақомга эга бўлади ва 195 фунт (88,45 кг) вазн тоифасида ўтказилади.

"Ўзгаришлар шунчаки юз бермаётганига ишонаман. Мен ўз ишимни яхши бажариш, рақибимни ҳурмат қилиш ва бокс оламига тўлиқ ҳурмат кўрсатишга эътибор қаратяпман", - дея изоҳ қолдирган Сильва янгиликка.

Маълумот учун, 43 ёшли Тайрон Вудли 2021 йилда Жейк Полга икки марта ютқазганди. Тайрон блогерга қарши илк жангда ҳакамларнинг айри қарори билан ютқазган бўлса, реванш жангида нокаут билан мағлубиятга учраган эди. У ўшандан бери мусобақаларда иштирок этмаган.

Роппа-роса 50 ёшли Андерсон Сильва эса сўнгги бор ўтган йилнинг июнь ойида рингга кўтарилиб, азалий рақиби Чел Сонненга қарши кўргазмали жангни дуранг натижа билан якунлаган эди. Бразилияликнинг профессионал боксдаги рекорди учта ғалаба ва иккита мағлубиятдан иборат. Мағлубиятларидан бирини 2022 йилда Жейк Полдан қабул қилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг