UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

05 дек 11:23
Янгиликлар

Теннис

Албина Хабибулина Ҳиндистонда илк босқичда мағлуб бўлди

Ҳиндистоннинг Солапур шаҳрида давом этаётган аёллар ўртасидаги соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи "Фьючерс" мусобақасида ватандошимиз Албина Ҳабибулина ҳам иштирок этишини малум қилгандик.

Афсуски, WТА таснифида 604-ўринда бораётган 25 ёшли спортчимиз яккаликнинг илк босқичдаёқ мағлубият аламини татиб кўрди. У рақибига 5:7, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Турнирнинг учинчи рақамли теннисчиси (Босния ва Гертсоговиния) WТА рейтингида 393 ўринда бораётган 21 ёшли Хердзелас Деага қарши 1 соат 17 дақиқа давом этган бахсда теннисчимиз 1 та эйс зарбасини амалга оширди ва 7 бор қўш хатога йўл қўйди. Рақиби эса 5 бор эйс зарбасини амалга ошириб, 8 бор қўш хатога йўл қўйди.

Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Хабибулина жами 12та брейк-поинтнинг 5тасидан унумли фойдаланди, рақиб 15 та брейкдан 7 тасини муваффаққиятли амалга оширди. Умумий ютиб олинган очколар фарқи 61/77 рақиб фойдасига. Энди Албина бор эътиборини жуфтлик бахсларига қаратади.

Деа Хердзелас эса иккинчи даврада мезбонлар вакили Зеэл Десаига қарши кортга чиқади. Зеэл Десаи биринчи босқичда бошқа бир мезбонлар вакили Снехадеви Среддини мағлуб этди.


Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг