16 дек 16:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди
UFC’нинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Алекс Перейра катта эҳтимол Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилаётган йирик UFC турнирида жанг қилмайди.
У бунга ишора қилувчи постни Х (Twitter) саҳифасида жойлаштирди.
"Кўринадики, Оқ уй варианти мос келмайди!!!" — деб ёзди бразилиялик жангчи, постни ташкилот раҳбари Дана Уайт билан тушган сурати билан бирга жойлаштириб.
Аввалроқ Перейра ушбу турнирда Жон Жонсга қарши жанг қилиш истаги борлиги ҳақида гапирганди.
Ҳавола :
Фикрлар