UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

03 июн 09:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Поветкин: “Жошуа билан жанг кузда ўтказилади”

Супероғир вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига расмий даъвогар Александр Поветкин куз ойларининг бирида WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуага қарши жанг ўтказишини маълум қилди.

Ҳозирда россиялик боксчининг жамоаси британиялик чемпионнинг промоутери Эдди Хирн билан музокара олиб боряпти. Хирннинг айтишича, агар WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер Жошуа билан бирлаштирувчи чемпионлик жангининг Буюк Британияда ўтказилишига розилик бермаса, у ҳолда Жошуа - Поветкин жанги сентябрь ойида бўлиб ўтади. 

“Мен жаҳон чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айландим. Шундай экан, Энтони Жошуа билан жанг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтказилиши керак. Ҳозирча жангнинг қачон ва қаерда ўтказилиши маълум эмас. Лекин катта эҳтимол билан бу жанг сентябрь ойида Англияда ташкил қилинади. Жанг муддати аниқ бўлиши билан тайёргарликни бошлайман”, - деди Поветкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг