23 фев 16:04
Янгиликлар
Теннис
Александр Зверев Акапулкодаги турнирдан дисквалификация қилинди
Германиялик теннисчи Александр Зверев агрессив хатти-ҳаракатлари учун Акапулькодаги турнирдан дисквалификация қилинди.
Жуфтликлар баҳсидаги мағлубиятдан сўнг теннисчи ҳакамнинг минорасига ракеткаси билан бир неча бор зарба берди. Қолаверса, у ҳакамнинг ишини кескин танқид қилди. Шундан сўнг, у cинган ракеткани ёш томошабинга бериб, кортни тарк этди.
Турнир директори спортчининг бундай хатти-ҳаракатига дарҳол муносабат билдирди ва уни мусобақадан четлатди. Шу тариқа, унинг яккалик баҳсларидаги рақиби Питер Гойовчик автоматик равишда чорак финалга чиқди.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар