29 май 20:49
Янгиликлар
Теннис
Александр Зверев ҳеч қачон Надаль ва Жокович даражасига чиқолмаслигини тан олди
Жаҳоннинг учинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Александр Зверев испаниялик Рафаэль Надаль ва сербиялик Новак Жокович даражасига ҳеч қачон чиқолмаслигини тан олди.
Надаль 21 марта «Катта Дубулға» чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Жоковичда битта чемпионлик кам.
«Гап Рафа ва Новакнинг руҳий матонати ҳақида кетмоқда. Мен уларнинг даражасига ҳеч қачон эриша олмайман. Аммо уларга яқинлашишга ҳаракат қиламан", - дея Зверевнинг сўзларини келтиради Eurosport.
Зверевнинг «Катта Дубулға» турнирларидаги энг юқори натижаси 2020 йилги US Open финали ҳисобланади. Шунингдек, у бир мартадан Australian Open ва "Ролан Гаррос"нинг 1/2 финалига чиққан ва икки марта Уимблдоннинг тўртинчи босқичига етиб келган. Бундан ташқари, Александр икки марта АТР Финал турнирида ғолиб бўлган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар