UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 апр 10:06
Янгиликлар

Дзюдо

Алишернинг кумуши олтин бўлганида "Катта Дубулға" турнирини 4-ўринда якунлар эдик + ЖАДВАЛ

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан жой олган Анталия "Катта Дубулға" турнири ҳам тарих саҳифаларидан жой олди.

Сайёрамизнинг 4 қитъаси 63 давлатидан жами 525 нафар (312 эркак, 213 аёл) дзюдочи 3 кун давомида 14 та вазн тоифасида мусобақа медаллари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб борди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар дзюдочиси ҳам муросасиз кечган беллашувларда татамига чиқди. 

Терма жамоамиз таркиби:

АЁЛЛАР

-48 кг: Халимажон Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова 

-70 кг: Гулноза Матниязова 

-70 кг: Шоҳиста Назарова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева


ЭРКАКЛАР

-60 кг: Кемран Нуриллаев

-60 кг: Дилшод Баратов

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-81 кг: Мусо Собиров

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов 


Якунда 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган жамоамиз 63 давлат орасида 13-ўринни эгаллади. Агар Диёра Келдиёрова ёки Алишер Юсуповнинг кумуш медали олтин бўлганида, Ўзбекистон Анталия "Катта Дубулға" турнирини соф 4-ўринда якунлар эди. 

Кумуш медаль соҳиблари

-52 кг: Диёра Келдиёрова

+100 кг: Алишер Юсупов


Бронза медаль соҳиблари

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-66 кг: Сардор Нуриллаев 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев 

Грузия терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Франция терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан иккинчи бўлди. Кучли учликка Бразилия 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якун ясаб берди. Анталия татамиларида 23 давлат терма жамоалари камида 1 та медаль қўлга киритди. 

Таққослаш учун, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг 1-3 апрель кунлари ўтказилган Анталия "Катта Дубулға" турнирида битта олтин медални қўлга киритганди. Ўшанда Диёра Келдиёрова барча рақибаларини енгиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди. Ҳамюртларимиздан Гулноза Матниязова 5, Муҳаммадкарим Ҳуррамов ва Алишер Юсупов 7-поғонадан жой олишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг