UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

17 май 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана холос! Элнурга рақиб топилди, лекин жанг ўтказилмайди

Теглар :  БоксЭлнурАҚШ
Хабар берганимиздек, эртага, 18 май куни чарм қўлқоп устамиз Элнур Абдураимов АҚШда ўзининг профессионал боксдаги илк жангини ўтказиши керак эди.

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган Абдураимовга жангга икки кун қолганида ҳам рақиб топилмаётганди. Кеча рақиб ҳам топилди. Лекин белгиланган жанг иккинчи маротаба ҳам ўтказилинмайдиган бўлди. 

Бунга Элнурнинг рақиби америкалик Омар Этриджнинг тиббий кўрикдан ўта олмагани сабаб бўлди. Шифокорлар 27 ёшли Омарнинг боши билан боғлиқ жиддий муаммо борлигини сабабли унга жанг ўтказиш учун рухсат беришмади. Ҳамюртимиз эса тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганди. 

Шу тариқа, Элнур Абдураимовнинг жанги иккинчи маротаба ҳам қолдирилди. Аслида Элнур 20 апрель куни АҚШда илк жангини ўтказиши керак эди. Лекин ўшанда рақиб топилмагани сабабли жанг бекор бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 май 09:29:20
AlOk
Промоутерни алмаштириш керак. Рақиб тополмаса нима керак. Тиббий кўрикдан ўтолмаган боксчи нима керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг