24 май 11:04
Янгиликлар
Футбол
Ана холос! Иньеста Японияда ўйнайди
«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини Японияда давом эттиришини маълум қилди.
«Янги уйимга дўстим билан бирга кетаяпман», – деб ёзди испан футболчиси Твиттердаги саҳифасига. Футболчи Rakuten раҳбари Хироси Микитани билан самолётда суратга тушган.
Rakuten 2017 йилдан буён «Барселона» бош ҳомийси ҳисобланади. Аввалроқ Иньестанинг «Виссел Кобе»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Ҳавола :
Фикрлар