30 апр 11:20
Янгиликлар

Ана холос! Покистонда ўтказилиши керак бўлган CАVА мусобақаси мезбонлиги сиёсий сабаб Ўзбекистонга берилди
Кеча ўтказилган CAVA йиғилишида Эркаклар ўртасидаги Миллатлар лигаси мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши борасида қарор қабул қилинган.
Турли мамлакатлардан вакиллар иштирокида ўтган онлайн йиғилишда қуйидагилар муҳокама қилинди:
— Дастлаб турнир Покистонда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ сиёсий сабабларга кўра, Ҳиндистон ва Туркманистон мусобақада иштирок этмаслигини эълон қилди. Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон эса ҳали иштирокни тасдиқламаган эди. Эрон турнирни сентябрь охирига қолдиришни таклиф қилди, Покистон бу фикрни қўллаб-қувватлади. Қирғиз Республикаси эса мусобақани Ўзбекистонга кўчиришни таклиф қилди ва бу таклиф Ҳиндистон, Шри Ланка, Қозоғистон, Қириғизистон ҳамда Туркманистон томонидан қўллаб-қувватланди.
Овоз бериш натижасига кўра: Мусобақага Ўзбекистон мезбонлик қилиши таклифи кўпчилик томонидан маъқулланди.
CАVА президенти Моҳамед Латиф ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда волейбол федерацияси ва спорт вазирлигига ўз миннатдорлигини билдирди. Шу тариқа, турнир аввал белгиланган санада Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди", дейилади хабарда.
Фикрлар