UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

30 апр 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик боксчилик фаолиятини якунлайдими?

Теглар :  Aлександр Усик
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик фаолиятини қачон якунлаши ҳақида берилган саволга жавоб берди.

"Тайсон Фьюри билан иккинчи жангдан кейин мен жамоамни йиғиб, шундай дедим: "Мана, мен машғулотларни давом эттиришим мумкинлигини ҳис қиляпман, боксни давом эттира оламан. Чунки шифокорим, фитнес бўйича мураббийим, бокс бўйича мураббийим, бутун жамоам танамга қараб: "Алекс, тананг ажойиб ҳолатда. Сенинг тананг кўпроқ нарсани хоҳлайди. Ҳаммаси ўзингга боғлиқ", дейишди. Мен буни ўзимда ҳис қиламан. Мен бокс тушишда давом этмоқчиман", деди Усик.

Маълумот учун, украиналик 38 ёшли чарм қўлқоп устаси мутлақ чемпионлик учун иккинчи жангини 19 июль куни Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида IBF чемпиони Даниэль Дюбуага қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг