UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

30 апр 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди: Мадримовнинг вазнидаги Фундора Тим Цзю билан реванш жанги учун WBO камаридан воз кечди

Проф бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундора WBO унвонини пуэрто-риколик Ксандер Заясга қарши ҳимоя қилишдан бош тортди.

У энди 19 июль куни Лас-Вегас шаҳрида ушбу дивизионда собиқ жаҳон чемпиони Тим Цзюга қарши реванш жангини ўтказишни режалаштирмоқда.

"Бу ҳамма кўрмоқчи бўлган жанг. Яна кимнингдир қони тўкилади. Биз бу жангни 19 июль куни Лас-Вегасда ўтказишимиз мумкин", дейди Фундоранинг промоутери Сампсон Левкович.

Эслатиб ўтамиз, Фундора ва Цзю ўртасидаги биринчи жанг 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтган ва унда Себастьян очколар ҳисобида ғалаба қозониб, Тимофейга фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этганди. Мазкур вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Исроил Мадримов фаолият олиб боради.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг