23 сен 17:21
Янгиликлар
Теннис
Анастасия Анастасияга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди
Дунёнинг 28-ракеткаси россиялик Анастасия Павлюченкова рейтингда 19-ўринни эгаллаб турган латвиялик Анастасия Севастовадан устун келди.
Етмиш дақиқа давом этган учрашувда россиялик теннис маликаси 6/2, 6/3 ҳисобида зафар қучди. Шу кунгача ўзаро ўтказилган учрашувларнинг барчасида, яъни еттитасида Павлюченкова ғалаба қозонган.
Энди Анастасия Wuhan Open мсобақасининг иккинчи даврасида голландиялик Кики Бертенс ёки швейцариялик Белинда Бенчич учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар