UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0

12 сен 21:05
Янгиликлар

Футбол

Андрей Микляев: “Кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа қониқтиради”

“Локомотив” – “Ал Айн” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Микялев ўз фикрларини билдирди. Унга жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

“Клубни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради. Албатта кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Аммо имкониятларни тенг деб баҳолайман”, - дейди Микляев.

"Барчани Ҳайит байрами билан табриклайман. Ўйинга келсак жуда қизиқарли ўйин бўлади. Бизнинг устунлигимиз ўз уйимизда ўйнашимиз. Насиб қилса кейинги босқичга чиқамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Рақиб сафида Кайо ўйнади. Уни ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта рақиб сафида маҳоратли футболчилар ўйнашади. Кайони ўргандик. Аммо менга рақиб сафида Омар Абдулраҳмон ва Асприлла каби футболчилар ёқди.

- Жароҳат олганлар борми?

- Афсуски ҳа. Степанович жароҳат олиб сафдан чиққан. Ўтган ўйинда Шерзод Файзиев жароҳат олди.

- Олий лигада тўпурарсиз, аммо ОЧЛда голсиз серия чўзилиб кетди...

Темурхўжа Абдухолиқов: - Албатта, олий лига билан ОЧЛни солиштириб бўлмайди. Эртага имкон қадар гол уришга ва жамоамга ғалаба келтиришга уринаман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?

- Ҳа тайёр.

- Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

Темурхўжа Абдухолиқов: - "Ал Айн" сафида маҳоратли футболчилар кўп. Уларни бирма бир санаб ўтириш шарт эмас деб ўйлайман.

- Эртага жамоа қандай ўйин кўрсатади ҳужумкор ёки ҳимоявий?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Ўйиндан олдин барча карталарни очиб юбориш тўғри бўлмаса керак. Лекин шахсан менга ҳужумкор ўйин ёқади, мураббийлар қандай тактика танлашса шундай ўйнашга тайёрмиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг