UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0

26 сен 07:51
Янгиликлар

Футбол

Англия Лига кубоги. Моуриньо Лэмпардга мағлуб бўлди

Англия лига кубогининг 3-босқичида МЮ футболчилари кутилмаганда ўз майдонларида аламли мағлубиятга учрашди.

Фрэнк Лэмпард мураббийлигидаги “Дерби Каунти”га қарши кечган баҳсди ҳаммаси “қизил иблислар” учун яхши бошланганди. Хуан Мата беллашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очди.  Иккинчи бўлимда меҳмонлар икки бор МЮ дарвозасини ишғол этиб, олдинга ўтиб олишди. Бу орада 67-дақиқада МЮ посбони Ромеро қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин аҳволда қолдирди. Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Маруан Феллайни баҳсда мувозанатни тиклади.

Қоидага мувофиқ, жамоалар ғолибни аниқлаш учун пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Узоқ давом этган пеналтилар сериясида омад Лэмпард шогирдлари томонида бўлди. Фил Жонс 11-метрликлар зарбани голга айлантира олмади ва МЮ Лига кубогини 3-босқичдаёқ тарк этадиган бўлди.

Манчестер Юнайтед – Дерби Каунти 2:2 (1:0, 1:2, 0:0, 0:0), пеналтилар серияси - 7:8

Голлар: 1:0 – 3 Мата, 1:1 – 59 Уилсон, 1:2 – 85 Мэрриотт, 2:2 – 90 Феллайни.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Янг, Диогу Далот, Жонс, Эррера (Феллайни, 63), Матич, Лингард (Фред, 63), Мата (Грант, 70), Марсьяль, Лукаку.

Дерби Каунти –Карсон, Кио, Форсит, Богл (Уиздом, 87), Томори, Брайсон, Джонсон, Маунт, Уилсон, Ньюджент (Мэрриотт, 79), Беннетт (Йозефзон, 77).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 7:6, 7:7, 7:8.

Огоҳлантириш: Беннетт (25), Форсит (48), Лингард (54), Матич (90).

Четлатиш: Ромеро (67).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг