UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0

04 июл 02:56
Янгиликлар

Футбол

Англия пеналтилар сериясида Колумбиядан устун келди

ЖЧ-2018 нимчорак финалининг сўнгги беллашувида Англия терма жамоаси Колумбияни мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида Гарри Кейн ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу Ҳаррининг ЖЧдаги олтинчи голи сифатида қайд этилди. 

Ўйин шу ҳисоб билан якунланиб бораётган бир пайтда колумбиялик марказий ҳимоячи Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди - 1:1. Бу Минанинг қаторасига учинчи учрашувда рақиб дарвозасига киритган голи бўлди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, томонлар 15 дақиқадан иборат экстра таймларни ўтказишди. Унда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Пеналтилар сериясида эса омад инглизларга кулиб боқди. Инглизлар ЖЧ-2018нинг сўнгги чорак финалчисига айланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг