UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0

04 июл 16:16
Янгиликлар

Футбол

Англиялик футболчи: "Ярим финал биз учун жуда кам"

Теглар :  Евро-2020
Англия термаси ҳимоячиси Харри Магуайр Евро-2020 доирасида Украина устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Кетма-кет икки марта катта турнирларнинг ярим финалида ўйнаш - катта натижа. Кечани бузишни истамайман. Олдимизда катта ўйинлар бор. Бу сафар финалга чиқишни истаймиз. ЖЧда буни уддалай олмагандик. Бу ерда ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатаётганимиз ажойиб. Бироқ юқори чўққига ҳали чиқмадик.

Кийим алмаштириш хонасида барча ишонч билан ўтирибди. Биринчи бўлим осон ўтгани йўқ. Ўзимиз истагандек тезкор гол ургандик, аммо схемани ўзгартириб, ўзимиз учун ҳам муаммолар яратдик. Иккинчи гол эса бизни хотиржам қилди. Ўйин назорати бизнинг қўлимизга ўтди. Учинчи ва тўртинчи голни уришга ҳам ҳақли эдик. Энди дам олиб, тикланиш керак.

Ҳужум зонасида биз ҳимоячилар ҳам қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Бугун бир эмас иккита гол урдик. Люк бизга ажойиб паслар оширмоқда. Гол муаллифи бўлиш яхши, аммо асосийси - ғалаба. Ярим финал эса биз учун жуда ҳам кам. Финалда ғалабага эришишни истаймиз", - деди Магуайр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг