UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

13 мар 20:49
Янгиликлар

Дзюдо

Ангорлик Шарофиддин Лутфуллаев ҳақида нималарни биламиз?

Бугун сизларни эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спортида катта обрўга эга бўлиб бораётган Шарофиддин Лутфуллаев ҳақида маълумотлар тақдим этамиз.

Шарофиддин полвонлар юрти Сурхондарёда дунёга келган. Ангор туманида туғилган Лутфуллаев аввалига кураш, кейин эса дзюдо билан шуғуллана бошлаган. Бугунги қаҳрамонимизнинг спортни танлашига меҳрибон онажониси сабаб бўлган. Мураббийи Сурхондарё вилоят дзюдо федерацияси раҳбари, шу билан бирга ҳозирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Бекзод Тўрабоев ҳисобланади. Шарофиддиннинг эришган ютуқлари ва бугунги даражасига чиқишида айнан Бекзод аканинг хиссаси ҳамда хизмати катта. 

Ўзи аслида Сурхондарё вилоятини мамлакатимизнинг дзюдо маркази десак ҳам хато бўлмайди. Бу заминдан Пекин Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони Абдулла Тангриев, терма жамоамизнинг ҳозирги етакчилари - ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони шўрчилик Бекмурод Олтибоев, Қумқўрғон туманидан Ҳикматиллоҳ Тўраев, Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, Жаҳон кубоги ғолиби ҳамда бронза медали совриндори, Париж “Катта Дубулға” турнири ғолиби, Бутунжаҳон Универсиада-2013 кумуш медали соҳиби, Денов туманидан Яҳё Имомов сингари машҳур дзюдочилар етишиб чиққан. 

Полвонлар юртида дунёга келган Шарофиддин юқорида номлари тилга олинган дзюдочилар каби катта ютуқларга эришди ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Дзюдо ватани Японияда ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Лутфуллаев ўша мусобақадан сўнг Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Шарофиддиннинг ютуқларидан яна бири 2013 йилда Абу-Даби Гран-присига тўғри келади. Ўшанда ёш дзюдочимиз Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Россия терма жамоасига 22 йиллик танаффусдан сўнг илк олтин медални тақдим этган Арсен Галстянни мағлуб эта олганди. Арсен Олимпиаданинг ярим финалида ҳамюртимиз Ришод Собиров, финалда эса япониялик Хироаки Хираокадан устун келганди.

Бугунги кунда ўзбек дзюдочилари орасида дунёда энг юқори рейтинг ўрнига эга Шарофиддин Лутфуллаев ва унинг ютуқлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Унинг спортдаги юлдузли онлари ҳали олдинда. Шарофиддиннинг энг катта орзуси бу шубҳасиз, Олимпиада чемпиони бўлиш! Бу орзуни у шу йили айнан дзюдо ватанида ўтказиладиган Олимпиадада рўёбга чиқармоқчи. Бу борада унга омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг