13 авг 09:51
Янгиликлар
Теннис

Арина Соболенко Монреалдаги юришини давом эттирмоқда
Беларуслик теннисчи Арина Соболенко Монреалдаги турнирнинг 1/8 финалида канадалик Ребекка Маринога қарши кортга чиқди.
1 соат давом этган ўйинда Арина 6:1, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.
Энди Соболенко ярим финал йўлланмаси учун бугун бошқа бир беларуслик теннисчи Виктория Азаренкога қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар