UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

12 янв 08:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян: "Мен жуда хавфлиман, буни Дана билади"

Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян промоушен нима учун унга январь ойида чемпионлик жанги бермаганини тушунтирди.

"Аслида мен чемпионлик учун жанг қилишим керак эди, аммо UFC менга тўғридан-тўғри айтди: биз сени Paramount билан битимнинг биринчи кардига қўя олмаймиз, чунки сен жуда хавфли экансан. Гўёки, мен тасодифан кимгадир бош билан зарба беришим, жангдан бош тортишим ёки мухлисни ранжитишим ҳам мумкин экан. Кутиш кераклигини айтишди", - деди Арман блогер Адин Росснинг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Лас-Вегасда енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи ўзаро куч синашади. Амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия эса оилавий шароити туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган.

UFC президенти Дана Уайт Арман Царукянни ўзига берилган имкониятдан фойдалана олмаганликда айблаб, энди чемпионлик жанги учун навбатга туришини айтиб келмоқда. Арман ўтган йилнинг бошида Ислам Махачевга қарши октагонга чиқиши керак эди, аммо ўшанда у бел жароҳати туфайли жангга бир кун қолганида сафдан чиққанди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг