12 мар 11:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Арман Царукян - Муҳаммад Мокаев жанги бўғиш усули билан якунланди
Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган турнирда Муҳаммад Мокаевга қарши баҳс олиб борди.
Hype FC турнирида грепплинг қоидалари бўйича ташкил этилган беллашувда Арман собиқ UFC жангчиси, энг енгил вазн тоифасида BRAVE чемпиони Муҳаммад Мокаев устидан ғалаба қозонди. Жанг сабмишен-онли қоидалари бўйича ўтди. Мокаев кўплаб усуллардан ҳимояланишга муваффақ бўлди, аммо гавда тафовутидаги фарқ охир-оқибат ўз таъсирини кўрсатди ва Царукян ортдан бўғиш усулини эвазига рақибини таслим этди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар