UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

13 июл 11:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян: "UFC’даги жанг санам ва рақибим аллақачон тасдиқланган"

Ўтган куни Тбилисидаги турнирда ғалаба қозонган Арман Царукян бир ҳафтадан сўнг Милуокидаги RAF 11 турнирида яна гиламга қайтади.

Асли арманистонлик аралаш яккакураш устаси шу йил UFC`даги фаолиятини якунлаган америкалик Колби Ковингтон билан гиламни бўлишади. Шундан сўнг Арман аллақачон тасдиқланган UFC жанги учун ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

"Тез орада менинг жангим эълон қилинади. Санаси ва вақти менга олдиндан айтилган. Сана ва рақиб аллақачон тасдиқланган. Катта эҳтимол билан, бир ҳафтадан сўнг Ковингтон билан бўладиган беллашув жанг олдидан менинг сўнгги кураш учрашувим бўлади", - деди Царукян Тбилисидаги RAF турниридан сўнг матбуотга берган интервьюсида.

Шунингдек, Царукян Жастин Гэтжининг ғалабасидан деярли олти миллион доллар ютиб олган бўлса-да, фаолияти нуқтаи назаридан Илия Топуриянинг енгил вазн тоифасида чемпион бўлиб қолиши унга фойдалироқ бўлишини тан олди.

"Гэтжининг ғалабаси менинг фойдамга эмас, чунки агар Топурия ғалаба қозонганида, жанг ўн баробар зўр бўларди. Топурия билан бизнинг тарихимиз бор ва жангимиз энг шов-шувлиларидан бири бўларди. Гэтжи эса аллақачон мағлуб бўлган учувчи", - дея қўшимча қилди Арман.

Хабарларга кўра, Арман Царукян UFC`даги навбатдаги жангини 19 сентябрь куни Лос-Анжелесдаги UFC 331 турнирида ўтказиши мумкин. Унинг эҳтимолий рақиби эса BMF чемпиони Чарльз Оливейра бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг