UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Полина Кудерметова финал остонасида уч сетлик учрашув ўтказди 0 15:35Тайсон Фьюри: "Отам олти йил олдин мен фаолиятимни тугатишимни истаган" 0 15:14Илия Топурия нега ижтимоий тармоқларда ММА рекордини ўзгартириб кўрсатишини тушунтирди 0 14:53Мексика президенти Эрон ўйинларининг кўчирилиши бўйича ФИФАнинг якуний қарори ҳақида гапирди 0 14:32Осиё чемпионати финалида боксчимизни мағлуб этган Нурбек Оралбай ўз фикрини билдирди 0 14:11Царукян Оливейра билан реванш ўтказмоқчи: "Унга BMF камари тўғри келмайди" 0 13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0

23 май 10:13
Янгиликлар

Футбол

Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда

Теглар :  Арсен ВенгерVAR
Собиқ мураббий бу қоидаларни иложи борича тезроқ футболга тадбиқ қилишни истамоқда.

ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўлими раҳбари бўлиб фаолият олиб бораётган таниқли собиқ мураббий Арсен Венгер ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашнинг янгича услубини футболга олиб киришни таклиф қилмоқда. 

Венгернинг ғоясига кўра, қачонки ҳужумчи бутун танаси билан ҳимоячидан олдинлаб кетган тақдирдагина, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиши керак. 

The Times берган маълумотга кўра, Венгер футбол қоидаларига жавоб беришувчи Халқаро футбол ассоциациялари кенгашига ушбу ғояни таклиф қилишни режа қилмоқда. Собиқ мураббий Швеция, Италия ва Нидерландияда ўтказилган текширувлар орқали бу ғояни синовдан ўтказган.

Арсен Венгер ушбу ўзгаришни тезроқ амалга ошириш керак деб ҳисобламоқда. Бироқ, бу янгиликка ҳамма ҳам рози эмас. Масалан, УЕФА футбол кенгаши раҳбари Луиш Фигу ушбу ғояга шубҳа билан қарамоқда. Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши эса бу усулни дастлаб VAR бор турнирларда синаб кўриш керак деб ҳисоблайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг