UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0

29 апр 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артур Бетербиев: "Бу 10 кун хотирамда абадий қолади"

Ярим оғир вазн тоифасида WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Артур Бетербиев профессионал боксдаги фаолияти бошланмасдан тугаши мумкин бўлганлиги ҳақида гапирди.

"Бир куни мен билан бир воқеа содир бўлган, бу менинг карьерамни деярли бошланмасдан тугашига олиб келиши мумкин эди.

Москвага, Олимпия захиралари мактабига ўқишга боргандим. Мактабнинг барча спортчилари сингари шифокорлар кўригидан ўтишни бошладим. Улар битта жуда ёқимсиз ташхисни аниқладилар. Бу билан профессионал равишда спорт билан шуғуллана олмасдим ва 70-80 ёшли қариялар касалхонасига бориб, қўшимча текширувдан ўтишим ва даволанишим керак эди.

Боксдаги ҳаётим шу тариқа тугашидан жуда хавотирда эдим. Бундан ташқари, буларнинг барчасини ёлғиз бошдан кечиришим керак эди. Мен онамни, қариндошларимни хафа қилишни хоҳламадим. Шунинг учун уларга ҳеч нарса айтмаганман. Фақат энг яхшисига умид қилдим. 10 кунлик муолажадан сўнг яна кўрикдан ўтдим. Хеч қандай касаллик йўқлиги маълум бўлди. Бу хато эди!  Ташхис қўйишда адашишганми ёки бошқа нарса - бу муҳим эмас. Муҳими, машғулотларга қайтишга муваффақ бўлдим.

Аммо, бу 10 кун хотирамда абадий қолади. Шунинг учун ҳамиша яхшиликка умид қилинг ва имкон борича спорт билан шуғулланинг", — деб ёзади Бетербиев ижтимоий тармоқларида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг