UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

23 авг 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар

“Asian Fight - 2017”: Маҳмуд Муродов Тошкентда!

9 – сентябр куни Тошкент шахрида микс силат спорт тури бўйича биринчи маротаба “Asian Fight - 2017” ҳалқаро турнири бўлиб ўтади.


Унда 8 нафар ҳамюртларимиз жаҳоннинг кўзга кўринган спортчиларига қарши рингга чиқадилар. Жумладан, 86 кг вазндаги жангчимиз Маҳмуд Муродов озарбайжонлик Магами Байрамов билан беллашади. Кеча Маҳмуд Чехия давлатида ўтказилган бир ойлик тайёргарликдан сўнг пойтахтимизга учиб келди ва шу куннинг ўзидаёқ “Asian Fight - 2017” ахборот хизматига интервью берди. Бундан ташқари, Маҳмуд иштирокида кўрсатув суратга олинди.

“Мен ушбу турнирга жиддий тайёрландим. Чехияда бир ой мобайнида машғулотларни ўтказиб, спорт формамни анча яхшилаб олдим ва якуний тайёргарликни ўташ учун Ватанимга қайтиб келди. Рақибим ҳақида барча маълумотларга эгаман. Шу боис бўлса керак, бундан асло саросимага тушаётганим йўқ. Албатта, бўлажак жангда зафар қучаман. Ота-онам, халқим ва мураббийларимнинг ишончини оқлайман. Уларнинг дуолари менга куч бағишлайди. Бизни қўллаб-қувватлаш учун барчангизни “Бунёдкор”да кутамиз", - деди Муродов.

Турнир олдидан Махмуд Муродовга фақат ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бир неча кундан сўнг у билан уюштириладиган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.


“Asian Fight - 2017” Ахборот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг