UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0

24 авг 16:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Asian Fight - 2017". Оммавий ахборот воситалари диққатига!

Теглар :  Asian Fight-2017
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизга маълумки, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири ташкил этилмоқда.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” масъулияти чекланган жамияти  Ахборот ҳамкорлари (турнирни эксклюзив тарзда теле ва радио эфирда ҳамда интернет тармоғида ёритиш ҳуқуқи берилган ОАВ): “Миллий” телеканали, “Ориат Доно” ва “Ориат FM” радиостанциялари, Championat.asia ва Olamsport.com сайтлари.

Аккредитациядан ўтиш учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари Сиз билан боғланади.
Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Иш жойидан расмий хат;
- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;
- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:
- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;
- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;
- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;
- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.

“Asian Fight - 2017”  халқаро спорт турнири доирасида ўтказиладиган тадбирлар:
- биринчи матбуот анжумани (29 августга режалаштирилмоқда, ҳужжатларни шу куни олиб келсангиз ҳам бўлади);
- иккинчи матбуот анжумани (фахрий меҳмонлар иштирокида, сана аниқ эмас);
- мастер класслар (Жан Клод Ван Дамм ва Жефф Монсонлар иштирокида, сана аниқ эмас);
- “Asian Fight - 2017”  (“Бунёдкор” стадионида 9 сентябрь куни соат 18.00 да бошланади)

Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.
   Батафасил маълумот учун: Жамшид Ҳожиакбаров (+99890188-64-44)

“Asian Fight - 2017”  Ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг