UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

10 сен 09:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар, Тадбирлар

"ASIAN FIGHT-2017": Ўзбекистонлик спортчилар иштирокида йилнинг узоқ кутилган жанг оқшоми бўлиб ўтди

Теглар :  Asian Fight-2017
Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида йилнинг энг муҳим ва узоқ кутилган шоуси бўлиб ўтди.

Ушбу жанг оқшомида 8 нафар ўзбек спортчиси иштирокида жанглар ташкил қилинди.

Жангларда натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Кечанинг илк жангида Аюбхон Камолов ҳиндистонлик Викаш Даҳияни нокаут эвазига мағлуб этди.

Улуғбек Умаров эса афғонистонлик Абдул Сами Фаизига биринчи раунддаёқ имкониятни бой берди.

Исроилжон Расулов Сингапурдан ташриф буюрган Муҳаммад Каирини нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Кечанинг тўртинчи жангида Муҳаммадали Тоштурғунов қирғизистонлик Бектур Мангиевдан очколар ҳисобида устун келади.

Ҳасанхон Баратов россиялик Михаил Колдоркинга қарши муросасиз жангда нокаут эвазига устун келди.


Оғир вазнли спортчимиз Жасур Мирзамуҳаммедов кипрлик Вартан Апарианни ўзининг аниқ зарбаси эвазига нокаутга учратди.

Аҳлиддин Мирзадавлатов эса мухлисларга томошабоп жанг уюштириб берди ва қозоғистонлик рақибини нокаутга учратди.

Кечанинг сўнгги жангида эса таниқли спортчимиз Маҳмуд Мурадов озарбайжонлик Зия Мирзаевни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабани қайд этди.

Жанг оқшомига оид батафсил маълумотлар, суратлар билан бироздан сўнг сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг