11 окт 14:49
Янгиликлар
"Аслида ҳам шундайми?". Қиличбозлик федерацияси Olamsport'да чоп этилган материал юзасидан жавоб берди
Унда Лолита нима учун спортни тарк этаётгани ҳақида пост қолдирган ва Olamsport.com сайти ушбу постни шундайлигича ўзбек тилига таржима қилиб, мухлислар ҳукмига ҳавола қилганди.
Ўша мақола: Нима учун қиличбозликдан кетдим? Спортчи норози ва у фаолиятида юзага келган ҳолатлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати ушбу мақола юзасидан ўз муносабатини билдирди. Биз ушбу масала юзасидан иккинчи томоннинг фикрини ҳам мухлисларга тақдим этамиз.
"Olamsport.com сайти таҳририяти қиличбозлик бўйича терма жамоанинг собиқ аъзоси Лолита Зиёходжаеванинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги ўз каналида «Мен нега спортни тарк этдим?» деб ёзган мурожаатини "Нима учун қиличбозликдан кетдим? Ўзбекистонлик спортчи норози ва у фаолиятида юзага келган ҳолатлар ҳақида маълумот берди" сарлавҳаси остида эълон қилган эди.
Баъзан шундай бўладики, одамнинг режалари қулаганда, маълум орзулар амалга ошмай қолса, у омадсизликда айбдорларни қидира бошлайди. Афсуски, фақат айрим кишиларгина асосли фикр юрита олади, ҳаракатларини таҳлил қилади, хатолари тўғрисида тўғри хулосалар чиқаради.
Ушбу мақола муаллифи қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича миллий терма жамоа аъзоси, Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё чемпионатининг ғолиби бўлган Лолита Зияходжаева Қиличбозлик федерацияси ва мураббийлари тўғрисида ўз норозилигини билдирган ва афсуски, бир томонлама ёндашув орқали.
"– Икки йил олдин мен Лолита Зияхаджаева билан машғулот ўтказган эдим," дейди Маргарита Андреева, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактабининг қиличбозлик бўйича мураббийи. – 2014 йилда Лолита қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа сафига қўшилди ва у менинг қўл остимда маълум спорт ғалабаларига эришди. ЎзҚФ Ижроия қўмита ва қиличбозлик федерацияси раҳбариятининг қарорига биноан спортчиларни терма жамоага ўтказиш тизимини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, танлов ўтказилди. Улар барча мураббийлардан кучли ва истиқболли спортчиларни саралаб олиб, ушбу спортчилар умумий машғулотларда бирлаштирилиб, улар учун масъул мураббийлар тайинланган эди. Шу тариқа шогирдим Лолитани терма жамоага ўтказдим. Лолита 4 марта Москвадаги ўқув-машғулот йиғинида, шунингдек Кореядаги халқаро ЎЙМда қатнашган.
Шунингдек Л.Зияхаджаева Дубай ва Амманда бўлиб ўтган Осиё чемпионатлари, Қозон ш. (Россия)да ўтказилган Бутунроссия халқаро турнир иштирокчиси. Шунингдек, 2015 йилда у Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида ва Ўзбекистонда ўтказилган барча кейинги халқаро мусобақаларда иштирок этди. Л. Зияхаджаева Марказий Осиё чемпиони (2019й.). Барча терма жамоа аъзолари қаторида, Лолита ҳам федерациядан қиличбозлик формасини олган, - дея шарҳлади Маргарита.
Ушбу ҳолатга ЎзҚФ бош котиби Гулнора Саидова ҳам изоҳ берди: – Лолита Зияхаджаева ёзганидек, у жамоани бошқарадиган профессионал спортчи сифатида, ўзининг жисмоний тайёргарлиги, матонати ва энг зўр эканлиги билан спортда устунлигини исботлай олмаганидан афсусдаман. Афсуски, бугунги кунда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича мусобақаларга тайёргарлик ва турнирлардаги чиқишларда энг кучсиз йўналиш. Спортчилар ўртасида ҳақиқий рақобат деярли йўқ эди. Биз олдимизга спортчиларнинг тайёргарлигини қайта кўриб чиқиш, минтақалардан ёш ва истиқболли спортчилар сонини доимий равишда ва қатъият билан халқаро мусобақаларга тайёрлашни кўпайтириш вазифасини қўйдик.
Лолитанинг бирон марта ўзига савол бермаслиги жуда ачинарли: «Нима учун бу вазият бошқа спортчига эмас, балки у билан содир бўлди? Ўзининг Инстаграмдаги чиқишида ҳам у ўзи мактабдаги муаммолари уни тушунишмагани ва унга ёмон муносабат билдирилгани ҳақида гапириб ўтган. Эҳтимол, бу кўп жиҳатдан дунёни, одамларни қандай қабул қилишингизга, бошқалар билан қандай муносабатда бўлишингизга боғлиқдир.
Лолита ўзининг спорт мақсадига эришишдаги камчиликларини яширган ҳолда, яъни у халқаро мусобақаларга қатнашган бўлсада, деярли яхши натижа кўрсата олмади ва дарвоқе, у ўсмирлар терма жамоасининг чет элдаги йиғин сафарларини бирор марта ҳам ўтказиб юбормади, аммо бу ердаги ўқув-машғулот йиғинларини мунтазам равишда қолдириб юборди, ваҳоланки онлайн машғулотларда ҳам қатнашмаган Лолита спортчилар стипендиясини олишда давом этди ва шу билан ўзининг спортчи сифатидаги вазифалари масъулиятини бузган, миллий терма жамоанинг ички тартиб-интизомига бўйсунмаган ... «. Шу боис ҳам »нима эксанг, шуни йиғасан", деб бежиз айтилмаган.
Ушбу маълумотга жавобан Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси Лолита Зияхаджаева томонидан келтирилган асоссиз тафсилотлар ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмас, чунки аслида Лолита терма жамоадан четлатилган эмас, балки ФФУ Ижроия Қўмитаси ва мураббийлар кенгаши қарори асосида қиличбозлик бўйича 35 нафар етакчи мураббий иштирокида у машғулотлар жараёнида асоссиз сабабларга кўра қатнашмаётганини олдини олиш мақсадида ўқув-машғулот йиғинларидан четлаштирилди. Бундан ташқари, у нафақат ўқув-машғулот йиғинидан четлатилди, балки миллий терма жамоани тайёрлаш тартибини бузадиган бир қатор яхши спортчиларга ҳам бу каби чора кўрилган. Лолита терма жамоадан четлаштирилмади, балки огоҳлантирилди.
Давлатимиз етакчи спортчиларнинг маошлари, мусобақаларга ташрифлар ва жиҳозлар учун жуда кўп пул ажратади. Ва бундай жуда қийин даврда ҳам мамлакатимиз раҳбарияти машғулот ўтказиш учун барча шароитларни яратиб берди.
Биз спортчилар ўз ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгар бўлиши керак деган масалани кўтардик. Агар сиз терма жамоада бўлишни истасангиз, ғалаба қозонишни хоҳласангиз, бунинг учун сиз нафақат жисмоний, балки психологик, ахлоқий жиҳатдан ҳам катта куч сарфлашингиз керак. Ҳеч ким профессионал спортни осон ва содда деб айтмаган, чунки спортчининг ҳар бир медали ортида ҳам спортчи, ҳам мураббийларнинг машаққатли меҳнати бор. Табиийки, жароҳатлар бор, оғир юкламалар бор. Ва ҳамма ҳам бунга дош беролмайди. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси пандемия даврида Ўзбекистон МОҚ ўқув йиғин машғулотини уйда ўтказиш учун шароит яратди, ҳар куни 150 дан ортиқ спортчи ZOOM платформасида машғулотлар ўтказди. Бу эса осон бўлмаган, аммо ҳамма спортчилар буни уддалашди. Бугун терма жамоамизнинг 55 нафар спортчиси анъанавий машғулотлар яъни ЎЙМни бошлашди.
Терма жамоа аъзолари ва мураббийлар бугун ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйдилар! Ушбу қайта юкланишнинг дастлабки натижалари аллақачон мавжуд, пандемия бошланишидан олдин бизнинг спортчиларимиз - Жаҳон Кубогининг якка тартибдаги мусобақаларида олтин медаль, ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги мусобақалар жамоаларида Жаҳон Кубокларида совриндор ҳамда ғолиб бўлишди. Ва бу фақат бошланиши!
Лолитага ҳам келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!
ЎзҚФ матбуот хизмати
Фикрлар