14 апр 15:32
Янгиликлар
Баскетбол
"Атланта" "Шарлотт"ни мағлуб этиб, NBA плей-оффига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Кейинги рақиб - "Кливленд" (ФОТО+ВИДЕО)
NBA Шарқий конференциясининг плей-ин ўйини якунланди.
Унда, "Атланта" ўз майдонида "Шарлотт"ни қабул қилди. Атланта шаҳридаги "State Farm Arena"да бўлиб ўтган учрашув 132:103 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Шундай қилиб, "Атланта" NBA плей-офф босқичига чиқиш учун Шарқий конференциядаги биринчи плей-ин ўйинида "Бруклин Нетс"га мағлуб бўлган "Кливленд Кавалерс" билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, NBA мунтазам чемпионати натижаларига кўра, "Атланта" Шарқий конференция турнир жадвалида тўққизинчи, "Шарлотт" эса ўнинчи ўринни эгаллаган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар