19 ноя 12:45
Янгиликлар
Теннис
АТP Finals'нинг плей-офф босқичида 27 йиллик тарих янгиланди
1994 йилдан бери биринчи марта АТP Finals' турнирида ғолиб чиққан уч теннисчи турнирининг плей-офф босқичига чиқди.
Италиянинг Турин шаҳрида давом этаётган Якуний турнирда амалдаги чемпион Даниил Медведев, шунингдек, Новак Жокович ва Александр Зверев ярим финалга чиқди.
Маълумот учун, 1994 йилда ATP Finals'нинг уч чемпиони - Андре Агасси, Борис Беккер ва Пит Сампрас плей-офф босқичига йўл олишган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар